Мониторингини амалга ошириш




ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

 

Тадбирлар мазмуни Бажариш муддати Масъул
  Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлари синовларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита йиғилишини ўтказиш 2011 йил январь Ҳ.Ражабзода
  Фанлар бўйича билимлари синовларини ўтказиш бўйича туманлар методика кабинетлари ва мониторинг секторлари раҳбарлари учун ўқув семинари ташкил этиш. 2011 йил 8 январгача Ҳ.Тўхсанов, А.Атоев
  Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлари синовлари иштирокчилари ишларини баҳолаш мезонлари, ёзма иш ва ижодий тест намуналарини жойларга етказиш 2011 йил 10 январгача А.Атоев, З.Ҳожиева
  Жойларда синовларнинг 1-, 2-босқичларини ўтказиш жараёнини қатъий назоратга олиш, амалий ёрдам кўрсатиш 2011 йил январ Ҳ.Тўхсанов, З.Ҳожиева
  Синовларнинг 3-босқичи учун ёзма иш материалларини малакали мутахассислар, олимлар, методистлар ҳамда тажрибали ўқитувчиларни жалб этган ҳолда, саволларнинг сифати, кўп вариантлилигига ва махфийлигига алоҳида эътибор берган ҳолда тайёрлаш 2011 йил 1 мартгача З.Ҳожиева, А.Атоев
  Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлари синовларининг 3-босқичини ташкил этиш, ўтказиш билан боғлиқ харажатлари сметасини тузиш 2011 йил 20 февралгача У.Ашуров, Ҳ.Тўхсанов, А.Атоев, З.Ҳожиева
  Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлари синовларини 3-босқич ҳакамлар ҳайъати, апелляция комиссияси ва аудитория раҳбарлари рўйхатини шакллантириш 2011 йил 1 мартгача Ҳ.Тўхсанов З.Ҳожиева
  Синовларнинг 3-босқичи учун фанлар кесимида папкалар тайёрлаш (билимлар синовларининг меъёрий ҳужжатлари: баҳолаш мезонлари, таклифнома ва дастур, далолатнома бланкалари, ҳисобот, қарор ҳамда муҳр босилган дафтарлар, иштирокчилар, ҳакамлар ҳайъати, ташкилий қўмита аъзолари учун бейжиклар) 2011 йил 1 мартгача З.Ҳожиева  
  Синовлар ўтадиган кунларда иштирокчилар осойишталигини ва соғлиғини сақлаш мақсадида Ички ишлар бошқармаси Соғлиқни сақлаш бошқармасига хат тайёрлаш 2011 йил 5 мартгача Ҳ.Тўхсанов
  Синовнинг 3-босқичида иштирок этувчи ҳакамлар ҳайъати, апелляция комиссияси, аудитория раҳбарлари, ота-оналар ва иштирокчи ўқувчиларни синов ўтказиш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари билан таништириш. Синов бошланишидан олдин А.Атоев, З.Ҳожиева
  Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлари синовларини 3-босқич ғолибларига гувоҳномалар ва эсдалик совғаларини тайёрлаш 2011 йил 1 мартгача Ф.Қурбоно Ҳ.Тўхсанов
  Синов материалларининг кўпайтириш учун тегишли техника воситаларини тайёрлаш 2010 йил 1 мартгача Ф.Қурбонов
  Иштирокчиларни синовлар ўтадиган таълим муасасасига ҳамда ўқувчилар турар жойига олиб бориш учун автобуслар ташкил қилиш 2011 йил март Туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирлари
  Синовнинг 3-босқичи ўтказилиш жараёнини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш. йил давомида К.Аҳмедов, С.Тошева
  Синовлар ўтадиган таълим муассасасини мос шиорлар ва чақириқлар ҳамда синов хоналарига махсус ёзувлар ўрнатиш 2010 йил мартгача К.Аҳмедов, Ҳ.Тўхсанов Туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирлари
  3-босқич ҳакамлар ҳайъати, аудитория раҳбарлари ва назоратчилари учун семинар-йиғилиш ташкил қилиш 2010 йил март Ҳ.Тўхсанов, А.Атоев З.Ҳожиева
  Билимлар синовларининг 4-босқичининг очилиш маросимини ўтказиш сценарийсини тайёрлаш ҳамда юқори савияда ташкил этиш 2010 йил март-апрель Х.Даминов, Ф.Ахмедов ҳудудий бошқарма бошлиқлари
  Билимлар синовлари 3-босқичини ўтказиш учун зарур бўлган маблағларни тасдиқланган смета асосида ажратиш 2010 йил март У.Ашуров
  Билимлар синовларининг барча босқичлари бўйича ҳисоботларни умумлаштириш, таълим муассасалари, туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари фаолияти рейтингини аниқлаш, хулосалар тайёрлаш ва раҳбариятга таклифлар киритиш.   2010 йил апрел А.Атоев, Ҳ.Тўхсанов, З.Ҳожиева

 


 

 

Халқ таълими вазирлигининг

2010 йил 30 декабрдаги

303- сонли буйруғига

1- илова

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг

Давлат таълим стандартларини ўзлаштириш мониторинги ва

фанлар бўйича билимлар синовларини ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сон “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги 226-сонли қарорларига мувофиқ умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари билимларини Давлат таълим стандартларига мослиги мониторингини амалга ошириш ҳамда улар ўртасида фанлари бўйича билимлар синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тизимини белгилайди.

I. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур тизим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 26 февралдаги “Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-3857-сон фармонининг 3-бўлим 2-хат бошида белгиланган вазифа - умумий ўрта таълимнинг белгиланган давлат таълим стандартларига риоя этилиши мониторингини амалга оширилишини тартибга солади.

2. Ўқувчилар билимларини Давлат таълим стандартларига мослиги мониторинги (кейинги ўринларда “мониторинг”) ни амалга ошириш ва фанлари бўйича билимлар синовлари Ҳалқ таълими тизимидаги барча умумий ўрта таълим мактабларида жорий этилади ва мазкур Низом асосида амалга оширилади.

3. Билимлар синовлари мониторинг жараёнининг ажралмас қисми ва асоси ҳисобланади

II. Мониторинг ва фанлар бўйича билимлар

синовлари тизимининг мақсад ва вазифалари

 

4. Мониторинг ва фанлар бўйича билимлар синовлари ўтказиш тизимининг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида Давлат таълим стандартларида белгиланган талабларнинг бажарилиш ҳолатини мунтазам ўрганиб, таҳлил қилиб бориш, ўқувчилар билимларидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни тўлдириш чоралари кўриш, иқтидорли ўқувчиларни излаб топиш, уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш учун етарли шарт-шароит яратиш, ҳар бир мактаб, уларнинг раҳбарлари, ўқитувчилар ҳамда халқ таълимининг ҳудудий бошқарув идороралари фаолиятига баҳо бериш ва рейтингини аниқлашдан иборат.

5. Мониторинг ва билимлар синовларининг вазифалари:

а) умумий ўрта таълим тизимида Давлат таълим стандартларининг бажарилишини назорат қилиш;

б) ҳаққонийлик, ишончлилик ва қулай шаклда баҳолаш принципларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда фанлар бўйича дарсларда синф журналида қайд этилган ўқувчилар баҳоларнинг мониторинг ва билимлар синови натижаларига мослигига эришиш;

в) мактаб раҳбарияти ва педагогик жамоанинг ўз ишларига бўлган масъулиятлари ва фаолликларини ошириш;

г) ўқувчиларда билим, кўникма ва малака савиясини шаклланиш суръатини мунтазам равишда таққослаш ва солиштириш ҳамда таҳлил қилиш;

д) ўқувчиларнинг фанларни ўрганишга бўлган қизиқишларини ошириш, уларни касбга йўналтириш ва таълимнинг кейинги босқичига тайёрлаш;

е) иқтидорли ўқувчиларни излаб топиш, уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш учун етарли шарт-шароит яратиш;

ж) қобилиятли ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва мактаб педагогик жамоасини рағбатлантириш ва бу орқали тизимда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш;

з) мониторинг натижалари асосида ўзлаштирилиши қийин, ёки аксинча, жамият ва фан-техниканинг ривожланиши билан боғлиқ равишда зарур деб топилган билимлар асосида ўқув дастурларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда ўқитиш методикаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

 

III. Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари билимларининг

Давлат таълим стандартларини ўзлаштириш

мониторингини амалга ошириш

6. Республика миқёсида ўқувчилар билимларининг Давлат таълим стандартларига мослиги мониторинги жараёнини вазирликнинг Умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш Бош бошқармаси, халқ таълими ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари таркибидаги мониторинг бўлимлари ва шўьбалари, умумтаълим мактаблари мониторинг гуруҳлари томонидан ўқув режадаги барча фанлар бўйича ўтказилади.

7. Мониторинг жараёнини ташкил этиш ва ўтказишга ҳудудий малака ошириш институтларининг ўқитувчилари, методика марказлари ва кабинетлари методистлари, амалиётчи ўқитувчилардан иборат жамоатчи экспертлар жалб этилади.

8. Мониторингнинг асосий назорат тури ёзма иш синови ҳисобланади, зарур ҳолларда амалий машқлар, тест, ижодий тест, суҳбат ва сўровномадан ҳам фойдаланилади.

9. Мониторинг ва методик хизмат ходимлари, ўқитувчилар томонидан ҳар бир мактаб, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими, ҳудудий халқ таълими бошқармалари ва вазирликда назорат материаллари банки шакллантирилади. Ушбу банкдаги материаллар синфлар, фанлар ва мавзулар кесимида тайёрланади ва мунтазам тўлдириб борилади.

10. Мониторинг жараёнида фойдаланиладиган синов материаллари мутахассислар томонидан экспертизадан ўтказилган бўлиши, кўпвариантлилиги таъминланиши, фанлар бўйича қуйи синфларда ўрганилган мавзуларни ҳам қамраб олиши шарт.

11. Мониторинг ва методик хизмат ходимлари томонидан мониторинг натижалари умумлаштирилади, ўқувчиларнинг синф журнали ҳамда билимлар синовида қайд этилган баҳолари билан қиёсий таҳлил қилинади, ўқувчилар билимларида аниқланган бўшлиқлар аниқланади ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

12. Мактаб мониторинг гуруҳлари томонидан ички мониторинг, халқ таълими тизимининг бошқарув идоралари томонидан ташқи мониторинг тасдиқланган режа асосида йили давомида барча фанлардан ўтказилади.

13. Мониторинг жараёнида холислик, ҳаққонийлик, ишончлиликнинг таъминланишига Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари, таълим муассасалари раҳбарлари шахсан масъулдирлар.

IV. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг

фанлар бўйича билимлар синовларини ўтказиш

 

14. Билимлар синовлари ҳар йили умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган фанлардан тўрт босқичда ўтказилади.

а) 1-босқич — мактаблар бўйича;

б) 2-босқич — туман (шаҳар)лар бўйича;

в) 3-босқич — вилоят бўйича, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида ва Тошкент шаҳрида;

г) 4-босқич — республика бўйича.

15. Белгиланган фанлар ва синфлар бўйича синовларнинг барча босқичларида юқори балл тўплаб, I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар ғолиб деб ҳисобланадилар.

16. Биринчи босқичга умумтаълим мактабларининг барча ўқувчилари фанларга бўлган қизиқишларига қараб жалб этилиши, ҳар бир ўқувчи камида битта фандан иштирок этиши шарт. 2-, 3-, 4-босқичда аввалги босқичларда I ўринни эгаллаган ўқувчилар иштирок этадилар.

17. Фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган мактаблар ва синфлар бўйича биринчи босқичда I ўринни эгаллаган ўқувчилар синовларнинг иккинчи босқичида қатнашмасдан, тўғридан тўғри учинчи босқичда иштирок этадилар, уларнинг рўйхати ва натижалари алоҳида таҳлил қилинади.

18. Аввалги ўқув йилида синовларнинг учинчи босқичида I ўринни эгаллаган ўқувчилар мазкур ўқув йилида тўғридан-тўғри учинчи босқичда иштирок этадилар, уларнинг рўйхати ва натижалари алоҳида таҳлил қилинади.

19. Синовларни ўтказиш бўйича бутун тадбирлар комплексини бажариш учун Халқ таълими вазирлиги ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ва мактаблар ўз буйруқлари билан ташкилий қўмиталар (5-9 кишидан иборат), ҳакамлар ҳайъатлари (ҳар бир фандан 3-7 кишидан иборат), апелляция комиссиялари (ҳар бир фандан 3-5 кишидан иборат)ни ташкил этадилар.

20. Ташкилий қўмиталар синовларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда ягона услубий ёндашувни таъминлайди, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди, синов топшириқларини тайёрлашни ташкил этади, ҳакамлар томонидан текширилган ишларни шифр бўйича рўйхатини тузади ва ғолибларни аниқлайди, синов якунларини чиқаради ва эълон қилади.

21. Халқ таълими вазирлиги ва ҳудудий бўлинмалари синовларни тасдиқланган мезонлар ҳамда ошкоралик тамойиллари асосида ўтказиш чора-тадбирларини белгилайди ва амалга оширади.

22. Синовларнинг барча босқичлари учун тайёрланган ёзма иш топшириқлари 5 та саволдан кам бўлмаслиги, Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мазмунан мос келиши, улар таркибига фанлар бўйича қуйи синфларда ўрганилган мавзуларга оид саволларни киритилиши, мутахассислар томонидан экспертизадан ўтказилган бўлиши шарт.

23. Ташкилий қўмита томонидан синовнинг бошланиш вақти белгиланади ва бу вақтдан кечикиб келишга йўл қўйилмайди.

24. Синовлар пайтида ўқувчиларнинг аудиториядан чиқиши тақиқланади. Аудиториядан чиққан ўқувчи қайта синовларга қўйилмайди. Ёзма ишлар давомида ўқувчиларнинг бир-бирлари билан гаплашиши, жавобларни бир-бирига кўрсатиши, китоблардан, калькуляторлардан, уяли телефон алоқа воситаларидан фойдаланиши ва бошқаларга кўмаклашиши тақиқланади. Синовлар жараёнида ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя қилмаган ўқувчилар четлаштирилади. Бу ҳақида тегишли далолатнома тузилиб, уни аудитория раҳбари ва назоратчилар имзолайдилар. Ушбу далолатномалар ҳакамлар ҳайъати раисига топширилади.

 

V. Билимлар синовларининг биринчи босқичини ўтказиш

25. Билимлар синовларининг биринчи босқичи туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг умумий раҳбарлиги ва назорати остида ўтказилади.

26. Синовларнинг биринчи босқичини ўтказиш масъулияти умумтаълим мактаблари директорлари зиммасига юкланади ва у мактаб ташкилий қўмитасига раислик қилади.

27. Ташкилий қўмита таркибига мактаб қошидаги махсус комиссиянинг мониторинг гуруҳи аъзолари ва ўқитувчилар киритилади.

28. Биринчи босқичда ёзма иш топшириқлари кўп вариантлилик асосида мактаб метод бирлашмалари томонидан тузилиб, ташкилий қўмита томонидан тасдиқланади.

29. Биринчи босқич Низомнинг 1-иловасида келтирилган фанлар ва синфлар бўйича ўқув йилининг ноябрь-декабрь ойларида ўтказилади.

Рўйхатга киритилмаган фанлар ва синфлар бўйича синовлар алоҳида режа асосида босқичма-босқич ўқув йилининг январь-апрел ойларида ўтказилади.

30. Биринчи босқични ўтказиш жадвали ташкилий қўмита томонидан тасдиқланиб, кўринарли жойга синовлар ўтказилишидан камида 5 кун олдин осиб қўйилади. Жадвал нусхаси назорат учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига топширилади.

31. Ташкилий қўмита томонидан синов натижалари ўқувчининг журналдаги баҳолари билан ўзаро солиштириб, таҳлил этилади.

32. Синовларнинг биринчи босқичи натижалари асосида ўқитувчиларнинг фаолиятига баҳо берилади, таълим муассасасининг педагогик кенгашлари, шунингдек, мактаб қошидаги махсус комиссия йиғилишида муҳокама этилади, Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўқитувчиларга ойлик устамалари белгилаш учун синов натижаларини асос қилиб олиш тавсия этилади.

33. Биринчи босқичда I ўринни эгаллаган ғолибларнинг туман синовида қатнашиши тўғрисида хат, иштирокчиларнинг фанлар бўйича кўрсаткичлари
(1.1-, 1.2-жадваллар, жумладан, электрон шакллари) туман халқ таълими бўлимига тақдим этилади.

34. Синовларнинг биринчи босқичида I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини ҳомийлар ва бюджетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан моддий ва маънавий рағбатлантирилади.

35. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимидаги Давлат таълим стандартлари мониторинг шўъбаси томонидан биринчи босқич якунлари сайланма тарзда жойида ўрганилади, синов натижалари ва синф журналидаги ўқувчилар баҳоларига солиштириб, таҳлил қилинади.

36. Синовнинг натижалари, оммавийлиги, юқори ташкилий-услубий савияда, холис ўтказилганлигига қараб муассаса фаолиятига баҳо берилади.

 

VI. Билимлар синовларининг иккинчи босқичини ўтказиш

 

37. Иккинчи босқични ўтказиш масъулияти туман (шаҳар) халқ таълими бўлими раҳбарларининг зиммасига юкланади ва у туман (шаҳар) ташкилий қўмитасига раислик қилади.

38. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан умумтаълим мактабларида ўтказилган биринчи босқич якунлари юзасидан тақдим этилган маълумотлар таҳлил этилиб, иккинчи босқичда иштирок этувчиларнинг умумий рўйхати шакллантирилади ва тасдиқланади.

39. Иккинчи босқич синовлари етарли моддий-техник базасига эга бўлган, барча мактаблардан келиш ва кетиш учун транспорт қатнови қулай бўлган мактаблар базасида ўтказилади.

40. Иккинчи босқич йилнинг январь ойида ўтказилади.

41. Иккинчи босқични ўтказиш жадвали тасдиқланиб, синовлар ўтказилишидан камида 5 кун олдин мактабларга юборилади. Жадвал нусхаси назорат учун Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига топширилади.

42. Иккинчи босқич учун ёзма иш материаллари туман (шаҳар) халқ таълими бўлими методика кабинети томонидан кўп вариантлилик асосида тайёрланиб, ташкилий қўмитаси томонидан тасдиқланади ва махфийлиги таъминланган ҳолда синов ўтказиладиган куни вакиллар орқали жойларга етказилади.

43. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари Давлат таълим стандартлари мониторинги шўъбаси томонидан синовларнинг иккинчи босқич якунлари бўйича кўрсаткичлар биринчи босқич натижалари билан солиштирилиб, таҳлил этилади ҳамда туман (шаҳар) бўйича ҳар бир мактабнинг рейтинги аниқланади.

44. Умумтаълим мактаблари Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўқитувчиларга устамалар белгилашда синовларнинг иккинчи босқич натижаларини асос қилиб олиш тавсия этилади.

45. Иккинчи босқич ўтказилгандан сўнг, 5 кун муддатда натижалар ва таҳлилий маълумотлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлими хайъат йиғилишида муҳокама этилади. Мактаблар, фанлар ва синфлар кесимидаги иштирокчиларнинг кўрсаткичлари (2.1, 2.2-жадваллар, жумладан, электрон шакллари) ва учинчи босқичда иштирок этувчилар рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига юборилади.

46. Синовларнинг иккинчи босқичида I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини ҳомийлар ва бюджетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан моддий ва маънавий рағбатлантирилади ҳамда ғолиб ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини ёз мавсумида ёзги оромгоҳларда дам олишлари ташкил этилиб, улар учун олимлар, мутахассислар иштирокида мастер класс учрашувлари, машғулотлар, фан кечалари, турли викториналар, мусобақа ва танловлар ўтказилади.

47. Учинчи босқич ўтказилгунга қадар вилоят (ҳудудий) бошқарув идораларидаги Давлат таълим стандартлари мониторинги бўлимлари томонидан
1-,2-босқич якунлари сайланма тарзда жойида ўрганилади, натижалар ва синф журналидаги ўқувчиларга қўйилган баҳолар ўзаро солиштирилади ва таҳлил қилиниб, хулосаланади.

48. Синовларнинг натижалари, оммавийлиги, юқори ташкилий-услубий савияда, холис ўтказилганлигига қараб туман (шаҳар) фаолиятига баҳо берилади.

 

VII. Билимлар синовларининг учинчи босқичини ўтказиш

49. Синовларнинг учинчи босқичини ташкил этиш Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари раҳбарлари зиммасига юкланади ва улар вилоят (ҳудудий) ташкилий қўмитага раислик қиладилар.

50. Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан умумтаълим мактаблари томонидан биринчи ва иккинчи босқич якунлари юзасидан тақдим этилган маълумотлар таҳлил этилиб, учинчи босқичда иштирок этувчиларнинг умумий рўйхати шакллантирилади ва тасдиқланади.

51. Учинчи босқич синовлари етарли моддий-техник базасига эга бўлган, барча туман (шаҳар) лардан келиш ва кетиш учун транспорт қатнови қулай бўлган муассасалар базасида ўтказилади.

52. Учинчи босқич синовлари март ойида ўтказилади.

53. Учинчи босқични ўтказиш жадвали тасдиқланиб, синов ўтказилишидан камида 10 кун олдин туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига юборилади. Жадвал нусхаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига топширилади.

54. Фанлардан ёзма иш топшириқлари, сухбат ва лаборатория ишлари саволлари Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги методика маркази ҳамда ҳудудий педагог ходимлар малакасини ошириш институтлари томонидан малакали мутахассислар жалб қилиниб, кўп вариантлилик асосида ҳамда махфийлиги таъминланган ҳолда тайёрланади.

55. Танлаб олинган топшириқлар ташкилий қўмита томонидан тасдиқланиб, икки мутахассис бўлмаган вакил иштирокида конвертларга солинади ва муҳрланган ҳолда жойларга етказилади.

56. Вилоят (ҳудудий) бошқарув идораларидаги Давлат таълим стандартлари мониторинги бўлими томонидан учинчи босқич якунлари бўйича кўрсаткичлар биринчи ва иккинчи босқич натижалари билан солиштирилиб, таҳлил этилади ҳамда ҳудуд бўйича ҳар бир мактаб, туман (шаҳар) нинг рейтинги аниқланади.

57. Учинчи босқичда фанлар бўйича ғолиб бўлган ўқувчиларнинг бажарган ёзма иш материаллари ҳамда тавсия этилган бошқа ҳужжатлар, 1-2-3-босқич натижалари (1.1, 1.2, 2.1, 2.2, 3.1, 3.2-жадваллар, жумладан, электрон шакллари) синов тугаган кундан бошлаб 5 кун муддатда вилоят (ҳудудий) ташкилий қўмита раиси ёки масъул котиби томонидан республика ташкилий қўмитасининг вакилига шахсан топширилади.

58. Синовларнинг учинчи босқичида I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини ҳомийлар ва бюджетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан моддий ва маънавий рағбатлантирилади ҳамда ғолиб ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини ёз мавсумида ёзги оромгоҳларда дам олишлари ташкил этилиб, улар учун олимлар, мутахассислар иштирокида мастер класс учрашувлари, машғулотлар, фан кечалари, турли викториналар, мусобақа ва танловлар ўтказилади.

59. Синовларнинг натижалари, оммавийлиги, юқори ташкилий-услубий савияда, холис ўтказилганлигига қараб Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, ҳудудий малака ошириш институтлари фаолиятига баҳо берилади.

60. Қорақалпоғистон Республикасида қорақалпоқ тили ва адабиёти фани бўйича ўтказиладиган учинчи босқич синовида I, II, III ўринларни эгаллаган ғолиблар якунловчи тўртини босқич синовларидан озод этилади ва белгиланган фан бўйича синов ғолиблари ҳисобланадилар.

61. Қорақалпоқ тили ва адабиёти фани бўйича учинчи босқич синов топшириқларини тайёрлаш масъулияти Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги зиммасига юклатилади.

VIII. Билимлар синовларининг тўртинчи босқичини ўтказиш

62. Синовларнинг якунловчи — тўртинчи босқични ташкил этиш ва ўтказишга Халқ таълими вазирлиги масъул ҳисобланади.

63. Халқ таълими вазирлигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан 1-, 2- ва 3-босқич якунлари сайланма тарзда жойида ўрганилади, босқичлардаги натижалар, синф журналидаги ўқувчилар баҳолари ўзаро солиштирилади ва таҳлил қилиниб, хулосаланади.

64. Учинчи босқич синовида I ўринни эгаллаб, ғолиб бўлган ўқувчилар
тўртинчи босқичда қатнашадилар.

65. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари тўртинчи босқич иштирокчиларини уюшқоқлик билан тайёрлаш мақсадида барча ташкилий чора-тадбирларни кўрадилар.

66. Синовлар ўтказиладиган жойга иштирокчиларни олиб келиш ва олиб кетиш, уларнинг яшаш ва йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъулият Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари зиммасига юклатилади.

67. Синовларнинг тўртинчи босқичидаги ёзма иш топшириқлари, сухбат ва лаборатория ишлари саволлари Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан малакали мутахассисларни жалб қилиниб, кўп вариантлилик асосида ҳамда махфийлигини таъминлаган ҳолда тайёрланади ва Республика ташкилий қўмитаси томонидан тасдиқланади.

68. Тўртинчи босқич синовлари ўқув йилининг апрел ойида ҳудудий тарзда (6 та ҳудудларда) ўтказилади:

1-ҳудуд: Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти;

2-ҳудуд: Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё вилоятлари;

3-ҳудуд: Наманган, Фарғона, Андижон вилоятлари;

4-ҳудуд: Самарқанд, Жиззах вилоятлари;

5-ҳудуд: Бухоро, Навоий вилоятлари;

6-ҳудуд: Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари.

69. Синовларнинг тўртинчи босқичи белгиланган барча ҳудудларда бир кунда ва бир вақтда ўтказилади.

70. Халқ таълими вазирлигининг умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш бош бошқармаси томонидан тўртинчи босқич якунлари бўйича кўрсаткичлар 1-, 2-, 3-босқич натижалари билан солиштирилиб, таҳлил этилади ҳамда республика бўйича ҳар бир мактаб, туман (шаҳар), вилоят (ҳудуд)ларнинг рейтинги аниқланади.

71. Синовларнинг тўртинчи босқичида I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини ҳомийлар ва бюджетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан моддий ва маънавий рағбатлантирилади ҳамда ғолиб ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини фан йўналишлари бўйича “Иқтидорли болалар” ёзги дам олиш оромгоҳларида дам олишлари ташкил этилиб, улар учун етук олимлар, мутахассислар иштирокида мастер класс учрашувлари, машғулотлар, фан кечалари, турли викториналар, мусобақа ва танловлар ўтказилади.

 

IX. Ҳакамлар ҳайъати

 

72. Синовларнинг барча босқичларини ўтказиш учун ҳар бир фан бўйича малакали мутахассислар, амалиётчи ўқитувчилар (3-7 киши) дан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби тузилади.

73. Синовларнинг биринчи босқичида ҳакамлар ҳайъати таркибига бошқа мактаб ўқитувчилари ва мутахассисларни ҳам жалб этиш тавсия этилади.

74 Ҳакамлар ҳайъати қуйидаги вазифаларни бажаради:

а) синов иштирокчилари томонидан бажарилган ишларни тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида текширади ва баҳолайди;

б) ўтказилган синов натижалари ҳақида ташкилий қўмитага батафсил ҳисобот беради ва текширилган ишларни шифр бўйича тақдим этади.

75. Ҳакамлар ҳайъати таркибига тавсия қилинган аъзолар синовнинг фақат битта (туман (шаҳар), вилоят ёки республика) босқичида иштирок этадилар.

76. Ҳар бир фан бўйича тузилган ҳакамлар ҳайъати аъзолари ўзлари орасидан фан раисини сайлайдилар.

77. Ҳакамлар ҳайъати раиси ва аъзолари узлуксиз равишда икки йилдан ортиқ синов ҳакамлари таркибига киритилмайди.

X. Аудитория раҳбари ва назоратчилар

78. Синовларнинг барча босқичларида синов жараёнини бошқариш, ташкилий ишларни бажариш, адолат тамойилларига амал қилинишини таъминлаш мақсадида ташкилий қўмита томонидан қуръа ташлаш (синов ўтказилишидан олдин) йўли билан синов ўтказилаётган хоналарга аудитория раҳбари ва назоратчи тайинланади.

79. Аудитория раҳбарлари қуйидаги вазифаларни бажаради:

а) тегишли фан бўйича ҳакамлар ҳайъати аъзоларини синов ҳужжатлари билан таништиради;

б) синов жараёнида ўрнатилган тартиб-қоидаларга амал қилмаган ўқувчиларни далолатнома тузиб, ҳакамлар ҳайъатига топширади;

в) ёзма ишларни шифрлаб текшириш учун ҳакамлар ҳайъатига топширади.

г) шифр бўйича рўйхатни ташкилий қўмитага тақдим этади.

80. Ота-оналар ёки уларнинг вакиллари қуръа ташлаш йўли билан аудиторияга тақсимланиши мумкин. Иштирокчи ўқувчи ва унинг ота-онаси ёки уларнинг вакилларини бир аудиторияда бўлиши тақиқланади.

 



Поделиться:




Поиск по сайту

©2015-2024 poisk-ru.ru
Все права принадлежать их авторам. Данный сайт не претендует на авторства, а предоставляет бесплатное использование.
Дата создания страницы: 2019-04-30 Нарушение авторских прав и Нарушение персональных данных


Поиск по сайту: