Образлилик-адабиётнинг асосий хусусияти




Инсон- адабиётнинг асосий қаҳрамони. Образ- ижодкор яратган инсон дунёсининг умумлашган тасвири. Реалистик, романтик, хаёлий-фантастик, мажозий-рамзий образлар.

Бадиий асарнинг таркибий қисмлари

Шакл ва мазмун, мавзу ва ғоя, сюжет ва композиция, асар тили. Сюжет- қаҳрамонлар ўртасидаги алоқа, муносабатларни ифодаловчи, асар мазмунини ташкил этувчи воқеалар тизими.

Шеърий, насрий ва драма туридаги

Асарларда сюжет

Сайёр (кўчма) сюжетлар. Фабула-асар учун асос бўлган ҳаётий воқеа-ҳодисалар. Ҳаётий воқеаларга асосланган сюжетлар. Сюжетда бадиий тўқиманинг аҳамияти.

Сюжетнинг таркибий қисмлари

Экспозиция, воқеалар тугуни, воқеалар ривожи, воқеаларнинг авж нуқтаси, воқеалар ечими. Бадиий асар тили ва илмий асар тили. Маънавий санъатлар, лафзий санъатлар.

Шеър тузилиши

Ритм, бўғин, туроқ, вазн, қофия, равий, радиф. Аруз шеър тизими. Бармоқ шеър тизими. Эркин, сарбаст, оқ шеър.

Адабий турлар

Эпик тур. Роман, қисса, ҳикоя жанрлари. Лирик тур. Ғазал, рубоий, туюқ каби шеърий жанрлар. Драма тури. Трагедия, драма, комедия жанрлари. Халқ оғзаки ижоди жанрлари.

Ижодий услуб

Ижодий услублар: романтизм реализм. Классицизм йўналиши. Сентиментализм, натурализм, сюрреализм, экзистенциализм, символизм. Модерн адабиёти.

Ижодкор услуби

Анъана ва янгиланиш. Шарқ адабиётида анъанавийликнинг ўзига хос хусусиятлари.

 

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича

кўрсатма ва тавсиялар

Амалий машғулот талабаларни адабиёт назарияси доир маълумотлар билан мустақил танишишга, уларни адабий асарни назарий жиҳатдан таҳлил ва талқин қилишга йўналтиради. Талабалар тўплаган билимларини дарс вақтида мунозара ёки маъруза кўринишида ҳимоя қилади. Амалий машғулотларда талабалар адабиёт назарияси фанининг ўзига хос назарий хусусиятларини, бадиий асар шакли ва мазмунига доир илмий масалаларни ўрганадилар.

Амалий машғулот учун тавсия этиладиган мавзулар қуйидагича:

1. Қадимги давр адабиётшунослиги.

2. Аристотель, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Навоий, Бобурнинг адабиётшуносликка доир асарлари.

3. Шарқ адабиётшунослиги. Тазкиралар. Аруз, Қофия, шеърий санъатларга бағишланган рисолалар. Достонларнинг дебочаси ва айрим бобларида, тарихий асарларда, насиҳат-пандномаларда бадиий асарлар хусусида сўз юритилгани.

4. Асар сжетида конфликтнинг аҳамияти. Конфликт кўринишлари: ижтимоий конфликт, оилавий- маиший конфликт каби.

5. Ички руҳий конфилкит (ички коллизия).

6. Портрет пейзаж.

7. Адабий тил. Бадиий асар тили. Муаллиф тили, (диалог, монолог)

8. Шеър ритмини ҳосил қилувчи бўғин, туроқ, вазн кабилар.

9. Тўлиқ, оч, ички қофия, зулқофиятайн. Рукн. Баҳр. Банд.

10. Романларнинг мавзуси ва баён қилинган воқеаларга кўра турлари.

11. Қисса. Ҳикоя. Очерк. Фельетон. Памфлет.

12. Маросим қўшиқлари, алла, лапар, ёр-ёр. Мавсум қўшиқлари. Термалар.

13. Ғарб адабиётидаги шеърий жанрлар: бағишлов, эпиграмма, эпиграфия, элегия, эклога. Сонет, баллада.

Изоҳ: Мазкур рўйхатдаги мавзулардан амалий машғулотлар учун ажратилган соатлар ҳажмига мос ҳолда фойдаланиш тавсия этилади.

 

Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича

кўрсатма ва тавсиялар

Семинар машғулотлари талабаларни адабиёт назариясига оид маълумотлар билан мустақил танишишга, уларни назарий нуқтаи назаридан таҳлил ва талқин этишга йўналтиради. Талабалар эгаллаган билимларини дарс чоғида мунозара ёки маъруза шаклида ҳимоя қилади. Семинар машғулотларида талабалар адабиёт назариясининг илмий муаммолари тўғрисида амалий кўникма ва малака ҳосил қиладилар.

Семинар машғулотлари учун тавсия этиладиган мавзулар:

1. Адабий жанрлар.

2. Бир ҳикоя таҳлили.

3. Бир шеър таҳлили.

4. Ғазал таҳлили.

5. Шарқ адабиётшунослиги.

6. Тазкиралар ижодкорлар ҳаёти ва ижоди тўғрисида маълумот берувчи асосий манба.

7. Алишер Навоий, Бобур шеърларидаги бадиий санъатлар.

8. Ўзбек мумтоз адабиёти намояндалари шеърларидаги тажнис, ийҳом, таносуб, иштиқоқ, тазод, такрир каби лафзий санъатларни ўрганиш.

9. Аруз, бармоқ тизимидаги шеърларнинг таркибий қисмлари (бўғин, туроқ, вазн, қофия, равий, радиф каби) ни мумтоз адабиёт намояндалари ва замонавий шеърият вакиллари шеърлари асосида ўрганиш.

Изоҳ: Мазкур рўйхатдаги мавзулардан семинар машғулотлари учун ажратилган соатлар ҳажмига мос ҳолда фойдаланиш тавсия этилади.

 

Курс ишини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар

Курс ишлари эгалланган назарий билимларни мустаҳкамлаш, талабаларнинг ижодий изланиш малакасини ўстириш мақсадида ташкил этилади. Бажариш жараёнида ишнинг режасини тузиш, назарий манбалар устида ишлаш, хулоса чиқариш ва уни баён этиш малакаси ошади.

Курс ишларининг тахминий мавзулари қуйидагилар:

1. Cанъатнинг ижтимоий аҳамияти.

2. Санъат турлари. Сўз санъати.

3. Халқ оғзаки адабиёти ва ёзма адабиёт.

4. Адабий турлар ва жанрлар.

5. Арастунинг “Поэтика” асарида трагедия жанри талқини.

6. Трагедия ва комедия жанрининг ўзига хос хусусиятлари.

7. Роман жанрининг ўзига хос хусусиятлари.

8. Адабий йўналишлар, оқимлар.

9. Адабий қаҳрамон. Персонаж, характер, тип.

10. Сонет жанрининг ўзига хос хусусиятлари.

11. Ғазал жанрининг ўзига хос хусусиятлари.

12. Мумтоз адабиётнинг ўзига хос хусусиятлари.

13. Замонавий адабиётнинг ўзига хос хусусиятлари.

14. Реализм, романтизим услуби.

15. Ижодкор услуби.

16. Бадиий образ.

17. Адабиётда образ, рамз, мажоз.

18. Экзистенциализм.

19. Шеър тузилиши.

20. Адабиётда анъана ва янгиликнинг намоён бўлиши.

Изоҳ: Талабалар мазкур мавзулар ичидан танлаб бажарадилар.

 

 

Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Талаба мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

§ амалий машғулотларга тайёргарлик;

§ семинар машғулотларига тайёргарлик;

§ курс ишини тайёрлаш;

§ дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

§ тарқатма материаллар бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш;

§ махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

§ талабанинг ўқув, илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фан бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;

§ фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;

§ масофавий таълим.

Мустақил иш учун қуйидаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:

1. Аристотельнинг «Поэтика» асарини ўқиб ўрганиш. Форобийнинг «Шеър санъати» асарини ўқиб ўрганиш.

2. Алишер Навоийнинг «Мажолис ун нафоис», «Муҳокамат ул луғатайн», «Мезон ул авзон» асарларини ўқиб ўрганиш. Бобурнинг «Мухтасар» асарини ўқиб ўрганиш.

3. Атоулло Ҳусайнийнинг «Бадое ул саное» асарини ўқиб ўрганиш.

4. Фитратнинг «Адабиёт қоидалари», «Аруз ҳақида» асарларини ўқиб ўрганиш.

5. В.Г.Белинскийнинг «Танланган асарлар», «Адабий орзулар» асарларини ўқиб ўрганиш.

6. Н.А.Добролюбовнинг «Адабий- танқидий мақолалар» китобини ўқиб ўрганиш. Н.Г.Чернишевскийнинг «Танланган адабиёт-танқидий мақолалар» китобини ўқиб ўрганиш.

 



Поделиться:




Поиск по сайту

©2015-2024 poisk-ru.ru
Все права принадлежать их авторам. Данный сайт не претендует на авторства, а предоставляет бесплатное использование.
Дата создания страницы: 2022-11-27 Нарушение авторских прав и Нарушение персональных данных


Поиск по сайту: