Адабиёт-санъатнинг бир тури




Кириш

«Назарий поэтика» фани адабиётнинг жамият ижтимоий ҳаётидаги ўрни, адабиётнинг маънавий-маърифий аҳамияти, адабиётнинг турли фанлар ва санъатнинг бошқа турларидан фарқи, адабий турлар ва жанрлар, ижодкорларнинг ўзига хос услуби кабилар тўғрисида маълумот беради.

«Назарий поэтика» фанининг аҳамияти ижтимоий ҳаёт ва адабиётни тушуниш, бадиий асарлар эстетик даражасини аниқлаш, адабий қаҳрамон ва реал ҳаёт кишиси ўртасидаги фарқларни ажратиш кабилар билан белгиланади.

Талабалар бу фанни ўрганиш орқали адабиёт тарихи, ҳозирги адабий жараён, адабиёт назарияси, адабий танқид, матншунослик, бадиий асарнинг таркибий қисмлари, адабий тур ва жанрлар, адабиёт ва ижтимоий ҳаёт, ижодий услублар, ижодкор услуби бадиий образ, адабий қаҳрамон, бадиий санъатлар кабилар тўғрисида маълумотга эга бўладилар.

Ушбу фан доирасида адабиётшуносликдаги илғор педагогик ва ахборот технологиялари жалб қилинади. Жамиятни демократлаштириш жараёнида ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилишда ушбу фан ёшларни мустақил фикрлашга ўргатади ва барча таҳлил жараёнларига ижодий ёндошишни шакллантиришга ёрдам беради.

 

Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

 

Мазкур фанни ўқитишнинг асосий мақсади – бадиий асарни таҳлил қилиш учун йўлланма бериш, бадиий матнни чуқур ва турли методлар асосида талқин қилиш, жаҳон адабиётшунослигидаги адабиётшунослик методларининг ички имконияти ва чекланганлик томонларини барча адбий тур ҳамда жанрлар бўйича ёзилган илмий асарлар мисолида асослаб ўрганиш, умуман адабиётшуноснинг илмий-эстетик тафаккурини шакллантириш ушбу фаннинг асосий мақсади саналади. Шу маънода қуйидаги вазифалар муҳимдир:

- адабиётшунослик методолгияси ва методлари орасидаги боғланишни тушунтириш;

- адабиётшунослик методларининг тарихи, асосичилари ва асосий илмий тамойилларини ўргатиш;

- бадиий асарни социологик метод асосида таҳлил юзага келадиган ижтимоий-эстетик омилларни таҳлил қилиш;

- вульгар социологизм ҳодисасини тушунтириш;

- адабиётшунослик методлари билан ижодий методнинг фарқини ўргатиш;

- адабиёт тарихи, адабиёт назарияси билан адабиётшунослик методологияси орасидаги муштаракликларни талқин қилиш;

- герменевтиканинг методологик имкониятларини очиб бериш;

- жаҳон адабиётшунослари, рус ва ўзбек адабиётшуносларининг илмий методларини ани-лашга ўргатиш.

- талабада эстетик дидни, бадиий сўзни ҳис этиш кўникмасини ҳосил қилиш;

- адабий-бадиий ва илмий-эстетик идрокни таҳлил ва тадқиқ этиш малакасини ҳосил этишдан иборат.

 

Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига

қўйиладиган талаблар

 

“Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури”, Давлат таълим стандартида акс этган талаба билимларига қўйиладиган талаблар асосида шакллантирилган.

Талаба ушбу фан доирсида магистр:

- адабиёт назарияси тарихи;

- адабиётшунослик мактаблари;

- адабиётшунослик методлари;

- бадиий асарга ёндашув усуллари;

- бадиий асарни таҳлил ва талқин тамойиллари;

-ўзбек адабиётшуносларининг асарларини жаҳон назарий тафаккури асосида талқин қилишни билиши керак;

-адабиёт тарихини адабиёт назарияси билан боғлиқ ҳолда тушунтира олиш;

- бадиий асарни илмий-эстетик таҳлил қилиш;

-ижодкор услубини аниқ ажрата олиш;

-ижодий услубларни кўрсатиб бериш кўникмаларига эга бўлиши керак;

-адабиёт назарияси тарихи ва унинг хозирги ҳолатини таққослаш;

-бадиий асар таркибий қисмларини кўрсатиб бериш;

-Шарқ ва Ғарб адабиётининг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш;

-танланган мавзу юзасидан умумлашма илмий хулосалар чиқара билиш малакаларига эга бўлиши керак.

 

Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

 

Мазкур фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги –адабиёт назарияси, жаҳон адабиёти тарихи, эстетика, миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар, санъат социологияси, психология, фалсаф фанларида ўрганиладиган муаммоларнинг умумийлиги билан бир-бирига боғланган.

Дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, семинар шаклида олиб борилади, шунингдек, фаннинг долзарб масалалари талабаларга мустақил иш сифатида ўзлаштириш учун берилади. Фан замонавий педагогик технологиянинг турли методлари орқали ўтказилади.

 

Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

 

Талабаларда адабиёт назарияси фани бўйича билимларни шакллантириш, адабиётшунослик методлари, бадиий асарни илмий-эстетик таҳлил қилишга доир муайян билимга эга бўлиши ва уларни амалиётда татбиқ этишида муҳим аҳамиятга эга. Бу жараён бевосита адабий-илмий, маънавий-маърифий соҳаларда амалий аҳамият касб этади.

 

Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

 

«Назарий поэтика»фанини ўзлаштиришда ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, амалий машғулот, семинар машғулотлари шаклида олиб борилади, шунингдек, фаннинг долзарб масалалари магистр талабаларга мустақил таълим сифатида ўзлаштириш учун берилади. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, техник воситалардан фойдаланилади. Маъруза, амалий ва семинар машғулотлари замонавий педагогик технологиянинг илғор методлари орқали ҳамда слайдлар, мультимедиа намойишлари билан ўтказилади.

Асосий қисм

Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни

«Назарий поэтика» фани адабиётнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, адабиётнинг маънавий-маърифий аҳамияти, адабиётнинг турли фанлар ва санъатнинг бошқа турларидан фарқи, адабий турлар ва жанрлар, ижодкорларнинг ўзига хос услуби кабилар тўғрисида маълумот беради. «Адабиёт назарияси муаммолари» фанининг аҳамияти ижтимоий ҳаёт ва адабиётни тушуниш, бадиий асарлар эстетик даражасини аниқлаш, адабий қаҳрамон ва реал ҳаёт кишиси ўртасидаги фарқларни ажратиш кабилар билан белгиланади. Талабалар бу фанни ўрганиш орқали адабиёт тарихи, ҳозирги адабий жараён, адабиёт назарияси, адабий танқид, матншунослик, бадиий асарнинг таркибий қисмлари, адабий тур ва жанрлар, адабиёт ва ижтимоий ҳаёт, ижодий услублар, ижодкор услуби бадиий образ, адабий қаҳрамон, бадиий санъатлар кабилар тўғрисида маълумотга эга бўладилар. Мазкур фан фалсафа, тарих, этика ва эстетика, санъатшунослик йўналишидаги фанлар билан узвий боғланган. Адабиётшуносликнинг таркибий қисмлари: адабиёт тарихи, адабиёт назарияси, адабий танқидчилик, манбашунослик, матншунослик.

Қадимги давр адабиётшунослиги

Шарқ шеършунослиги (илми аруз, илми қофия, илми бадеа, маънавий, лафзий санъатлар).

Адабиёт-санъатнинг бир тури

Сўз саънатининг икки шакли: оғзаки ва ёзма адабиёт. Бадиий адабиёт ва ижтимоий ҳаёт. Адабиётнинг ижтимоий фанлар билан алоқадорлиги.



Поделиться:




Поиск по сайту

©2015-2024 poisk-ru.ru
Все права принадлежать их авторам. Данный сайт не претендует на авторства, а предоставляет бесплатное использование.
Дата создания страницы: 2022-11-27 Нарушение авторских прав и Нарушение персональных данных


Поиск по сайту: